«кредит маблағлари» тегли мақолалар


Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда
26 январ 2023, 11:27

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда

Наманганнинг Норин туманида тадбиркор аттракцион жиҳозлари учун ажратилган қарийб 2,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Самарқандда кузатилган ҳолатда эса яна бир тадбиркор кредитга олинган 416 млн сўмлик металл буюмларни сотиб юборган. Ҳозирда 2 ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Тўртта ҳолатда 7 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
21 ноябр 2022, 16:26

Тўртта ҳолатда 7 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 4 та ҳолатда жами 7,2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштирган шахсларни қўлга олди. Кредитларнинг асосий қисми чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш учун олинган. Ҳозирда гумондорларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда
16 ноябр 2022, 11:29

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда

Деҳқонобод тумани ҳокими ёрдамчиси тадбиркорлар билан кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳоким ёрдамчисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тошкентда 2,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда
4 ноябр 2022, 13:20

Тошкентда 2,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда

Сергели туманида бир гуруҳ шахслар корхона фаолиятини кенгайтиришда эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда. Гумонланувчиларга тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззахда корхона раҳбарлари 2,9 млрд сўм кредит маблағларини талон-торож қилгани айтилмоқда
27 октябр 2022, 13:16

Жиззахда корхона раҳбарлари 2,9 млрд сўм кредит маблағларини талон-торож қилгани айтилмоқда

Жиззах шаҳрида тадбиркор меҳмонхона биносини жиҳозлаш учун ажратилган 1,5 млрд сўмни бошқа мақсадларда сарфлаб юборгани айтилмоқда. Бошқа бир корхона раҳбари эса 1,4 млрд сўм мақсадли кредитни ўзлаштиргани маълум қилинди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши кўзғатилди.

Самарқанд ва Тошкентда қарийб 2,4 млрд сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
11 октябр 2022, 11:22

Самарқанд ва Тошкентда қарийб 2,4 млрд сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди

Самарқанд вилоятида жами 1,9 млрд сўм, Тошкент шаҳрида эса 400 млн сўмдан зиёд кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Гумонланувчилар — банк ходимлари ва фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фуқаро ва банк ходими 1 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда
16 май 2022, 17:29

Фуқаро ва банк ходими 1 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда

Қибрай туманида фуқаро «Микрокредитбанк» Тошкент вилояти филиали кредит бўлими бошлиғи билан 1 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Шунингдек, Сурхондарёнинг Узун ва Денов туманларида ҳам фуқаролар имтиёзли кредит маблағларини талон-тарож қилгани атилмоқда.

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратади
23 феврал 2022, 10:58

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратади

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва янгилаш учун 273,8 млн доллар кредит ажратишни маъқуллади. Маблағлар Сурхондарёдаги Дарбанд — Денов йўлининг 106 кмни янгилаш, ЦАРЭС-2 коридорига кирувчи Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу йўлининг 87 кмни реконструкция қилишга сарфланади. Қолаверса, банк тадбиркор аёллар учун 150 минг долларлик грант ҳам беради.

Хонадонларда балиқ етиштирувчиларга 81 млн сўмгача кредит ажратилади
14 январ 2022, 11:19

Хонадонларда балиқ етиштирувчиларга 81 млн сўмгача кредит ажратилади

Балиқ етиштириш бўйича Жиззах тажрибаси ҳар бир вилоятда жорий этилади. 1 февралдан хонадонида балиқ етиштирувчилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинади, уларга ажратиладиган кредит БҲМнинг 300 баравари — 81 млн сўмгача оширилади. Қолаверса, уларнинг ер ҳамда мол-мулк солиғи 50 фоизга қисқартирилади. Шу асосда 2022 йилда бутун республика бўйича 700 минг тонна балиқ етиштириш мақсад қилинган.

ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун $100 млн кредит ажратади
10 декабр 2021, 17:04

ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун $100 млн кредит ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес фаолиятини кенгайтириш ва улар учун қулай муҳитни яратиш мақсадида 100 млн доллар кредит ажратади. Бунда кредит ОТБ махсус дастурининг биринчи кичик қисмини молиялаштиришга йўналтирилади ва 20 млн доллар эквивалентидаги маблағ сўмда тақдим этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг